Ана холос! “Арсенал” собиқ аъзоси Қозоғистонда тенгсиз бўлди

 

“Кайрат” жамоаси ярим ҳимоячиси Андрей Аршавин Қозоғистоннинг ProSports нашри талқини бўйича 2016 йилнинг мамлакатдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Маълум бўлишича, россиялик 35 ёшли ярим ҳимоячи иккинчи ўринни эгаллаган футболчидан кичик фарқ билан ўтиб кетган.

Ўтган мавсумда Андрей Аршавин “Кайрат” сафида Қозоғистон вице-чемпионига айланди. Клуб сафида 37 ўйинда майдонга тушган футболчи 11 та гол урди.

Маълумот учун, Андрей Аршавин 2009–2013 йиллар давомида Лондоннинг “Арсенал” клуби сафида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!