Ана холос: Австралияликлар Гондураснинг машғулотларига “шпион” жўнатдими? (видео)

Гондурас Футбол Федерацияси австралияликларни рақиб жамоанинг машғулотини квадрокоптер (дрон) орқали кузатганликда айбламоқда.

Бу борада гондурасликлар ҳужжат тайёрлашмоқда. Улар далил сифатида Синдейдаги стадион осмонида учиб  юрган дроннинг ҳаракати акс этган  видеони юборишлари айтилмоқда.

Қайд этиш жоиз, Қитъалараро плей-оффнинг жавоб баҳси айнан Австралияда ўтиши лозим. Бу ўйин 15 ноябр куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Гондурасда ўтган илк ўйинда ҳисоб очилмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!