Ана холос: "Аякс" Германия терма жамоаси аъзосини жазолади

Амстердамнинг "Аякс" клуби Германия терма жамоаси аъзоси саналадиган Амин Юнесни икки ҳафтага ёшлар жамоаси таркибида ўтказилганлигини эхлон қилди. Боиси 24 ёшли футболчи заҳирадан майдонга тушишдан бош тортган.

Мазкур ҳодиса Голландия Эрдивизиони 27-тури доирасида "Херевен"га қарши (4:1) баҳснинг сўннгида рўй бергам. Амстердамликлар устози Эрик тен Хаг уни сўнгги дақиқада заҳирадан майдонга туширишга қарор қилади.

Бироқ германиялик футболчи майдонга тушишдан бош тортади. Маълумот учун, Юнес бу мавсум чемпионат доирасида 13 баҳсда иштирок этди 1 та гол киритишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!