Ана холос! "Барселона" Вальверде борасидаги хабарларни расман рад этди

17 май, 01:25 497

Ана холос!

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти "Атлетик" устози Эрнесто Вальверде билан келишувга эришгани ҳақидаги хабарни расман рад этди.

“29 майга қадар янги бош мураббий ҳақида ҳеч нарса маълум бўлмайди. “Барселона” фақатгина Испания кубоги финалидан сўнг бир қарорга келади”, - дейди каталонияликлар вакили Mundo Deportivo нашрига.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ испаниялик журналист Рафаэль Эрнандес келгуси мавсумдан бошлаб “Барселона”ни Эрнесто Вальверде бошқариши ҳақида хабар тарқатган эди.