Ана холос! "Барселона" Вальвердени истеъфога чиқармоқчи

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде жорий мавсум якунида истеъфога чиқарилиши мумкин.

Хабарларга қараганда “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти жамоанинг Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан жуда ранжиган. Энди “Барселона” Ла Лига ва Испания кубогида ғолиб чиқа олсагина Вальверде ўз ўрнида қолиши мумкин.

Эътиборлиси, агар “Реал” ЕЧЛни қўлга киритса, юқоридаги икки соврин ҳам Вальвердени қутқариб қола олмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” айни дамда чемпионатда ишонч билан пешқадамлик қилмоқда. Каталонияликлар ўзларининг энг яқин таъқибчиси ҳисобланган “Атлетико”ни нақд 11 очкога ортда қолдиришмоқда. Кубок финалида эса уларга “Севилья” рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!