Ана холос! "Барселона" ва "Эспаньол" чемпионатни якунлай олмаслиги мумкин

Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас Каталония клубларининг келажак тақдири борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бир неча ой муқаддам “Барселона” ва “Эспаньол”нинг чемпионатда иштирок этмасликларини тасаввур ҳам қила олмасдим, афсуски ҳозир бу содир бўлиши мумкин. Агар Каталония клублари мамлакат мустақиллигини қўллаб-қувватлашса, Испания қонунчилигига кўра Ла Лигада ўйнай олишмайди. Тўғри, бу ҳолатда чемпионатимиз сифатини бироз йўқотиб қўйишимиз мумкин, бироқ қисқа муддат ичида буни бартараф эта оламиз.

 “Барселона” ва “Эспаньол” чемпионат ўртасида мусобақадан чиқариб юборилиши мумкинми? Билмадим. Бу ҳудди шахматга ўхшайди. Ҳозир барчаси Каталония футбол федерациясига боғлиқ. Агар улар ажралиб чиқишга қарор қилишса, у ҳолда Испания тасарруфидаги мусобақаларда иштирок эта олишмайди”, - дейди Тебас.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь куни Каталония мустақиллиги учун референдум ўтказилган эди. Овоз беришда иштирок этганларнинг аксарияти мамлакат мустақиллигини танлашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!