Ана холос! “Бавария” Хамесни “МЮ”дан тортиб олмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригесга фаолиятини давом эттириши учун кўплаб вариантлар пайдо бўлмоқда.

Blu Radioнинг хабар беришича Мюнхеннинг “Бавария” клуби аллақачон колумбиялик футболчининг агенти Жорже Мендеш билан музокаралар ўтказишга улгурган ва ушбу трансфер ёзда амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир қатор ОАВлар Хамесни Англиянинг “Манчестеро Юнайтед” клубига ўтиши ва бу ҳақда 21 май куни расман эълон қилиниши ҳақида хабарлар тарқатган эди.

Таъкидлаш керакки, “Реал” Хамеснинг трансферидан 75 млн евро ишлаб олишни кўзламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!