Ана холос! "Боруссия"нинг 12 ёшли ҳужумчиси 7та баҳсда 16та гол киритди (фото)

Дортмунднинг “Боруссия” (U-17) клуби ҳужумчиси Юссуф Мукоко “Арминия”га (3:1) қарши баҳсда хет-трик қайд этди.

Эътиборлиси, ушбу хет-трик 12 ёшли футболчи учун мавсумдаги иккинчиси бўлди. Шунингдек, унинг ҳисобида битта покер ҳам бор. Таъкидлаш лозимки, Мукоко ўзидан 5 ёш катталар билан, аниқроғи 17 ёшлилар жамоасида тўп сурмоқда.

Юссуф Мукоко жорий мавсум ортда қолган 7та турда ўз ҳисобига жами 16та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!