Ана холос: Бундеслига ўйинларида энди аёл ҳакамлар ишлайди

19 май, 21:45 253

Ана холос: Бундеслига ўйинларида энди аёл ҳакамлар ишлайди

Германиялик машхур аёл ҳаками Бибиана Штайнхаус келгуси мавсумдан эътиборан Германия Бундеслигаси ўйинларини бошқариб боради. Бу ҳақда Германия Футбол Иттифоқи расмий сайти хабар тарқатди.

Бундан олдинроқ эса Бибиана 1 июнь санасида Кардиффда ўтадиган аёллар ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси финалини бошқариши эълон қилинган эди.

Қайд этиш жоиз, Штайнхаус бундан олдин 2011 йилги аёллар ўртасидаги ЖЧ финалида ҳам ишлаган эди. Ўшанда Япония аёллар термаси финалда ақшлик рақибаларига қарши баҳсда пенальтилар сериясида ғалаба қозонган ва Жаҳон чемпиони бўлган эди.

“Бундеслигада ишлаш – менинг  бир умрлик орзум эди. Бу орзу мана ушаладиган бўлди. Албатта, ушбу хабарни мен хурсандчилик билан қарши олдим”, - деб айтиб ўтди Бундеслигада ишлайдиган биринчи аёл ҳаками.