Ана холос! Чемпионликка эришган “Локомотив” мураббийлари матбуот анжуманига биргаликда киришди

20 ноябрь,2017, 16:00 1259

Ана холос! Чемпионликка эришган “Локомотив” мураббийлари матбуот анжуманига биргаликда киришди

«Динамо» - «Локомотив» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида чемпионликни нишонлаган жамоанинг бир йўли икки мураббийи Мирко Елечич ва Андрей Микляев иштирок этишди. Бу ҳақда “Динамо” матбут хизмати хабар бермоқда.

Чемпионлик билан табриклаймиз. Аввало ўйин борасида тўхталсангиз?

Мирко Елечич: - Табрик учун раҳмат. Самарқандда «Локомотив»га ҳеч қачон осон бўлмагани боис, бу сафар ҳам ўйинга жиддий тайёргарлик кўриб келгандик. Сабаби, турнир жадвали биздан ҳам, рақибларимиздан ҳам фақат ғалаба қозонишни тақозо қиларди. Учрашув давомида вазиятлардан унумли фойдалана олдик ва ғалаба қозондик. Чемпионлик осон қўлга киритилмади.

Андрей Микляев: - Мен ҳам қўшимча қилишни истардим, бугун осон ғалабага эришдик, дея олмайман. Беллашув олдидан руҳий босим бор эди. Шунга қарамай, йигитларимиз кўрсатмаларни бехато амалга оширишди, уларга раҳмат. «Динамо» ўйин давомида бизни прессинг орқали шошириб қўйишга интилди, аммо 90 дақиқа прессинг қилишнинг иложи йўқ. Ҳисоб барчасини айтиб турибди, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик.

Ўйин давомида Қаршидаги натижадан бохабар бўлиб турдингизми?

Мирко Елечич: - Фақат ўйин якунига етаётганда Қаршидаги натижадан хабар олдим. Унгача Қаршидаги баҳсни эмас, фақат ўзимизни ўйинни ўйладим.

Андрей Микляев: - Мен фақат биринчи тайм якунида Қаршида кичик ҳисоб қайд этилаётганини билдим. Иккинчи бўлим якунида эса йирик натижадан хабар топдим. Асосийси, биз ўзимизни ўйинга эътибор беришимиз шарт эди ва буни уддаладик.

Чемпионат деярли якунланди. «Локомотив» учун 2017 йилда энг муҳим ва асосий ўйинлар бўлди?

Мирко Елечич: - «Локомотив» учун асосий рақиб «Насаф» жамоаси бўлди. Улар билан курашиш осон бўлгани йўқ. Иккинчи даврада эса курашга «Пахтакор» қўшилди.