Ана холос: Де Хеа “Арсенал” билан ўйинда 14 та сэйв қилди

“Манчестер Юнайтед” клуби сафарда “Арсенал”га қарши баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ғалабада жамоа дарвозабони Давид Де Хеанинг хиссаси катта бўлди.

Зеро, испаниялик посбон ушбу ўйинда 14 бор жамоасини муқаррар голдан асраб қолди. Бу натижа дарвозабонлар учун ушбу мавсумдаги энг рекорд натижа бўлди.

Де Хеанинг бундан олдинги энг яхши натижаси эса “Челси” билан ўйинда қайд этилган эди – 7 та сэйв.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!