Ана холос! ЕЧЛ 1-турининг энг яхши футболчиси Мохамед Салах (Фото)

Хабарингиз бор, шу ҳафта ЕЧЛ янги мавсум гуруҳ босқичи старт олди. 

12-13 сентябрда 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда турли натижалар қайд этилиши билан биргаликда ўзини кўрсатган футболчилар ҳам етарликча топилади. 

УЕФА расмий сайти доимгидек турнинг энг яхши футболчисини аниқлади. Унга кўра дастлабки тур беллашувларининг энг яхши ўйинчиси Мухамед Салахдир. 

Эътиборлиси, "Ливерпуль" ўз майдонида "Севилья" билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этганди. Салах эса ушбу баҳсда битта гол урган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!