Ана холос: Эмерининг уйидан Неймарнинг либосини ўғирлашди

Бугун кечқурун номаълум кимсалар, ПСЖ устози Унаи Эмерининг уйига ўғриликка тушдилар. Бу ҳақда Le Point хабар бермоқда.

7-қаватда жойлашган хонадан Эмерининг “Rolex” соати (7 минг евро) ва унинг рафиқасига тегишли бўлган икки “Chanel” сумкасини ўғрилашди. Зарар эса 20 минг еврога баҳолнамоқда.

Бундан ташқари,  Эмерининг ҳужжатлари ва трансфер борасидаги режалари туширилган шорт-листларни ҳамда Неймарнинг либосини ҳам ўғрилангани айтилмоқда.

Полиция эса видеокузатувларга муҳрланган кадрларни ўрганиб чиқмоқда. Эмери эса кеча оқшом Франция Лига кубоги доирасида “Страсбург”га қарши баҳс сабаб уйда эмас эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!