Ана холос! Энди туркиялик промоутер матбуот анжуманида жанжал чиқарди (видео)

6 октябрь, 11:12 1600

Ана холос! Энди туркиялик промоутер матбуот анжуманида жанжал чиқарди (видео)

Туркиялик промоутер Ахмет Онер шогирди Авни Йилдирим (16-0, 10 KO) ва британиялик Крис Юбенк (25-1, 19 КО) ўртасида бўладиган жанг олдидан ўтказилган матбуот анжуманида жанжал чиқарди.

Матбуот анжумани вақтида Онер Юбенк жамоаси вакилларидан бирининг олдига жанжал чиқариш учун келди. Вазият кескин тус олмаслиги учун бунга ташкилотчилар ва Йилдирим жамоаси вакилларининг ҳам аралишишларига тўғри келди.

Кейинроқ бу ҳолатни турк промоутери қуйидагича изоҳлаган:

Жиннилик... менинг юртимда ва халқимга ҳурматсизлик қилса бунга шунчаки қараб тура олмайман. Бу Крис Юбенк билан боғлиқ эмас. У яхши йигит ва яхши жанг кўрсатади. Бунга битта аҳмоқнинг ирқчиликни тарғиб қилгани сабаб бўлди.

Бутунжаҳон бокс суперсерияси чорак финалидан ўрин олган IBO чемпиони Юбенк ва Йилдирим ўртасидаги жанг 7 октябрь куни Германиянинг Штуттгарт шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

>>> Видео