Ана холос! Иньеста "Барселона"дан кетишни режалаштирмоқда

21 август,2017, 13:48 1152

Ана холос! Иньеста

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси  Андрес Иньеста жорий мавсум якунлангач жамоадан кетиши мумкинлигини инкор этмади.

“Мен ҳалигача “Барселона” билан шартномамни узайтирмадим. Айни дамда мен бундан 3 йил олдин тасаввур ҳам қила олмайдиган вазият ҳукмрон.

Ҳозир мен каталонияликлар сафидан кетиш ҳақида ўйлаяпман. Аввал бу ҳақда умуман ўйламаганман”, - дейди Иньеста.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади.