Ана холос: Иско Мессининг мухлиси эканлигини яна бир бор омма олдида намойиш этди(фото)

18 май, 22:20 983

Ана холос: Иско Мессининг мухлиси эканлигини яна бир бор омма олдида намойиш этди(фото)

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско ўзининг “Instagram”даги саҳифасида ўғли билан тушган суръатини эълон қилди. Бир қарашда бунинг ғайриоддий ери йўқдек. Бироқ испаниялик футболчи “Реал”нинг азалий рақиби “Барселона” форварди Лионель Мессининг логотипи туширилган оёқ кийимни кийиб суръатга тушгани мухлисларнинг эътиборидан четда қолмади.

Аввалроқ Иско “Барселона” клуби рамзи тушурилган чипсларни еяётган маҳали тасвирланган расмни ҳам ижтимоий тармоққа жойлаган ва бироздан сўнг уни ўчириб ташлаган эди.

Дарвоқе, Исконинг севимли кучугининг исми ҳам аргентиналик юлдузнинг исми билаб бир хил – Месси.