Ана холос. Исроил Мадримов рақибини 35 сонияда мағлуб этди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабали юришлари давом этади. Бироз аввал якунига етган 75 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Исроил Мадримов фаластинлик Қосим Абудабаатга қарши рингга кўтарилди.

Кутилганидек, Исроил Мадримовнинг назоратида ўтган жангда Фаластин вакили осонлик билан 35 сонияда таслим этилди.

Ушбу қарама-қаршиликдан аввал икки нафар боксчимиз ҳам муваффақият қозонган эди.

Хусусан, 64 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик боксчи Иқболжон Холдоров Ҳиндистон вакили Ашишга қарши жанг олиб борди. Уч раунд давом этган баҳсда Иқболжон Холдоров тўлиқ устунлик билан рақибини мағлуб этди.

Шунингдек, 49 килограммгача бўлган вазнда рингга чиққан ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов чемпионатдаги юришини ғалаба билан бошлади. Уч раунд давом этган баҳсда терма жамоамиз вакили Шри Ланкадан ташриф буюрган Тиванка Паллеҳани мутлоқ устунлик билан мағлуб этди.

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!