Ана холос: ЖЧга 2 ой қолганда Япония термаси устози ишдан олинди

336

Ана холос: ЖЧга 2 ой қолганда Япония термаси устози ишдан олинди

Япония терма жамоаси бош мураббийи Воҳид Халилходжич ишдан олинди. 65 ёшли мутахассисга ЖЧ бошланишига икки ой қолганда чиқиш эшиклари кўрсатилди.

Халилходжич ЖЧга чиқмаган Мали (1:1) ва Украина (1:2)лар билан ўйиндан сўнг истеъфога чиқарилган.

Япония Футбол Федерацияси президенти Козо Тошиманинг айтишича, янги бош мураббий номи  бугун эълон  қилинади.

Катта эҳтимол билан у Халилходжичнинг ёрдамчиси, Япония ОТЖни Рио-2016 олимпиадасига олиб броган Макота Терегамури бўлади.