Ана холос: ЖЧга чиққан Саудия Арабистони 2 ойда шунча мураббий алмаштирди

Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Бауса ўз ишидан озод этилди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар бермоқда.

59 ёшли мутахассис Саудия Арабистонида 2 ой ишлади холос. У сентябр ойи ўрталарида термани ЖЧ-2018 га олиб чиққан голландиялик  Берт ван Марвейкнинг ўрнини эгаллаган эди.

Бауса бошқарувида саудияликлар Латвияни 2:0, Ямайкани 5:2 ҳисобида мағлуб  этишган эди. Гана(0:3), Португалия(0:3) ва Болгарияга қарши ўйинларда эса мағлуб бўлишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!