Ана холос! Контенинг "Челси"даги ўрнини Слуцкий эгаллаши мумкин, агар...

9 май, 00:15 816

Ана холос! Контенинг

Бир қатор инглиз нашрлари Лондоннинг "Челси" клуби ҳақида кутилмаган хабарларни чоп этди. Гап жамоа бош мураббийи Антонио Конте ҳақида бормоқда. "Челси"даги дебют мавсумидаёқ чемпионликни қўлга киритишга жуда яқин турган италиялик мутахассис Европанинг бир қатор топ клублари эътиборига тушган.

Хабарларга қараганда Конте ёзда "Челси"ни тарк этиши мумкин. У ҳолда унинг ўрнини Роман Абрамовичга яқин бир шаҳс эгаллаши айтилмоқда. Гап анча пайтлардан буён Англияда бўлиб турган россиялик мутахассис Леонид Слуцкий ҳақида бормоқда. Таъкидлаш керакки, Слуцкий "Челси"нинг кўпгина учрашувларини бевосита стадиондан кузатиб келмоқда ва у клуб хўжайини Роман Абрамович биланг яқин муносабатга эга.