Ана холос: "Ливерпуль" Салах ва Манени Ганага юборади

“Ливерпуль” клуби раҳбарияти жамоанинг етакчи футболчилар Муҳаммад Салох ҳамда Садио Манеларни Африкага юборади. Боиси, 4 январ санасида Ганада Африканинг энг яхши футболчисини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Ғолиб номи экспертлар ҳамда Африка терма жамоалари мураббийларининг овоз бериш йўли билан аниқланади.

Қайд этиш жоиз, “Ливерпуль” 5 январ санасида Англия кубоги доирасида “Эвертон”га қарши баҳс олиб бориши лозим. Шу боис, “қизиллар” раҳбарияти ушбу футболчиларга 14 минг км масофани босиб ўтиш учун шахсий самолёт ёллашадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!