Ана холос! Макгрегор Ҳабиб ўтирган автобусга хужум қилди

Аралаш яккакурашлар жангчиси Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедов ва бошқа жангчилар ўтирган автобусга хужум уюштирди. Ушбу автобусда 7 апрель куни UFC 223 доирасида иштирок этиши керак бўлган жангчилар бор эди.

Конор автобус ойналарига қарата бир-неча стулларни отган, бу вазиятда Майкл Киеса ва Роуз Намаюнас га жароҳат етқазилди.

Шуни айтиш жоизки, Нью-Йорк полицияси ирландиялик собиқ чемпионни излашга киришган. UFC президенти ушбу вазиятни шоу тариҳида энг жирканч ҳаракат деб атади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!