Ана холос! "Малага" ҳужумчиси "Реал"ни чемпионликдан маҳрум қилмоқчи

19 май, 15:30 1170

“Малага” клуби ҳужумчиси Сандро Рамирес Испания чемпионатининг сўнгги 38-турида “Реал”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Умид қиламанки, “Реал”га гол уриб, “Барселона”га чемпионликни тақдим этаман. Умид қиламанки, бу мен орзу қилган кун бўлади. Мен “Барселона”нинг чемпионлиги учун масъулман. Ўйлайманки бу иш амалга ошади”, - дейди Рамирес.

Маълумот учун, Рамирес асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016 йилда “Малага” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, Ла лиганинг сўнгги тури олдидан “Реал” “Барселона”ни 3 очкога ортда қолдирмоқда. Агар, 21 май кунги баҳсларда “Малага” “Реал”ни енгса ва “Барселона” ўз майдонида “Эйбар”дан устун келса, у ҳолда каталонияликлар мусобақа чемпионлигини қўлга киритишлари мумкин.