Ана холос: Месси ассистентлик борасида Роналду тугул, Алвесдан ҳам ортда экан

4 май,2017, 21:30 851

Ана холос: Месси ассистентлик борасида Роналду тугул, Алвесдан ҳам ортда экан

“Ювентус” жамоаси ҳимоячиси Дани Алвес кеча “Монако”га қарши баҳсда(2:0) Гонсало Игуаиннинг ҳар иккала голига ассистентлик қилди. Эътиборлиси, бразилиялик футболчи ЕЧЛда иштирок этиб келаётганига 10 йил тўлди ва бу вақт оралиғида мазкур мусобақада шерикларини 27 бор голли узатма билан таъминлашга муваффақ бўлди.

Қизиғи, “Барселона” ҳужумчиси бунча вақт давомида ЕЧЛда 25 та ассистентлик қилган эди ва Дани Алвес собиқ жамоадошидан бу борада ўзиб кетди.

Мессининг “азалий рақиби” Криштиану Роналду эса ҳар иккала футболчини ҳам ортда қолдриган - ЕЧЛда 10 йилда 29 та ассистентлик.