Ана холос: Месси фаолияти давомида фақатгина “Реал” футболчиси билан либос алмашишни сўраган экан

27 апрель,2017, 22:45 1848

Ана холос: Месси фаолияти давомида фақатгина “Реал” футболчиси билан либос алмашишни сўраган экан

“Барселона” клуби ҳужумчиси  Лионель Месси фаолияти давомида фақатгина бир футболчидан либос алмаштиришни сўраган экан. Аргентиналик футболчининг айтишича, бу футболчи “Реал”нинг ҳозирги мураббийи Зинедин Зидан бўлган экан.

“Мен фақатгина бир бор рақиб жамоа футболчисидан либосларни ўзаро алмашишни сўраганман. Бу – Зидан эди. Гути мендан икки бор либосимни сўраган. Бир сафар “Камп Ноу”даги баҳсдан сўнг, кейин “Сантьяго Бернабеу”да ҳам”, - деб футболчининг гапларини келтириб ўтди Invictos нашри.