Ана холос: Моуриньо "Реал"ни чув туширди

 

 

Оммавий ахборот воситаларида "Реал" клуби ёзда "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеани олиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётган бир пайтда манчестерликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо мадридликлар уни четлаб ўтиб, бу трансферни амалга оширмаслигини айтганди.

Шунингдек, Моуриньо агар икки клубга бир бирининг футболчиси керак бўлса, биргина мурожаат орқали буни ҳал қилишга ваъда берган. 

Амалда эса бу гапларнинг тескари юз бермоқда. Асосий дарвозабонини сақлаб қолишга киришган Жозе Моуриньо Давид де Хеага дарҳол янги шартнома таклиф қилишга киришди.

26 ёшли дарвозабон айни пайтда "Манчестер Юнайтед"да ҳафтасига 200 минг фунт маош олмоқда. Янги шартномага кўра унинг маоши сезиларли даражада оширилади. Ҳозир томонлар янги шартнома бўйича музокараларга тайёрланмоқда ва битим тез орада имзоланиши кутилмоқда.

Давд де Хеа жорий мавсум жами 33 та учрашувда майдонга тушиб, 29 та гол ўтказиб юборди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!