Ана холос: Моуриньога “Барселона” ёқар экан

16 май, 20:10 873

Ана холос: Моуриньога “Барселона” ёқар экан

“Сельта” клуби президенти Карлос Моуриньо “Реал”га қарши ўйин олдидан унга “Барселона” ва унинг ўйин услуби ёқишини айтиб ўтди.

“Инсон мухлислик қиладиган жамоасини ўзгартириши жуда ҳам қийин масала. Мен болалигимдан “Сельта”га мухлислик қилиб келганман. Аммо “Барселона”га бўлган яхши муносабатимни ҳам ҳеч кимдан яшириб келмаганман. Бу уларнинг ўйин услуби билан боғлиқдир. Аммо бу шунчаки ҳурматдир”, - деб Моуриньонинг фикрларини келтириб ўтди АS нашри.

Қайд этиш жоиз, Испания чемпионати тугашига бир тур қолганида “Барселона” 87 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Ҳисобида шунча очкоси бор бўлган “Реал” эса қўшимча кўрсаткичлар туфайли иккинчи ўринда бормоқда.

Маълумот учун, “Сельта” – “Реал” ўйини эртага бўлиб ўтади.