Ана холос! Мутахассислар АПЛда дастлабки истеъфога чиқариладиган мураббий Конте бўлишини айтишмоқда

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте бир қатор футбол таҳлилчилари ва мутахассислари томонидан жорий мавсум АПЛда дастлабки истеъфога чиқариладиган мураббийлар орасида яққол “фаворит” дея эътироф этилмоқда.

Кейинги ўринларда эса Рафаэль Бенитес («Ньюкасл»), Марк Хьюз («Сток Сити»), Славен Билич («Вест Хэм»), Крэйг Шекспир («Лестер») ва Франк де Бур («Кристал Пэлас») каби мураббийлар боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Конте бошчилигидаги “аристократлар” кеча ўз майдонларида ўтган премьер-лиганинг дастлабки турида кутилмаганда “Бёрнли”га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!