Ана холос! Мухлислар “Барселона”нинг ғалабасига ишонишмаяпти

Хабарингиз бор 8 март оқшомида “Камп Ноу” стадионида футбол тарихида камдан-кам учрайдиган ўйин бўлиб ўтди.

Аниқроғи, дастлабки учрашувда ПСЖга 4:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган “Барселона” ўз майдонида бўлиб ўтган жавоб баҳсида рақибини 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, Чемпионлар лигасининг кейинги босқичига йўл олди.

Учрашувдан сўнг Испаниянинг Marca нашри мухлисларнинг “Барселона”нинг фантастик ғалабаси борасидаги қарашларини билиш мақсадида ўзига ҳос сўровнома ўтказди.

Эътиборлиси сўровномада иштирок этган 150 минг мухлиснинг 61% каталонияликларнинг кейинги босқичга чиқишига учрашув ҳаками Дениз Айтекин ёрдам берган деб ҳисоблашган. Уларнинг фикрича, айнан учрашув ҳакамининг бир нечта вазиятларда кўрсатган шубҳали қарорлари “Барселона”нинг йирик ғалабасини таъминлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!