Ана холос: Мюллерни "МЮ"да кўрамизми?

15 март,2017, 18:25 628

Ана холос: Мюллерни

 

"Бавария"нинг машҳур тўпурари Томас Мюллер мураккаб вазиятни бошидан ўтказмоқда. Жамоага италиялик Карло Анчелотти бош мураббий этиб тайинлангач, истеъдодли ҳужумкор футболчининг майдонга тушиши қийинлашиб қолди.

Италиялик бош мураббий қўл остида Мюллернинг ўйини сўниб бормоқда. Буни инобатга олган германиялик футболчи "Манчестер Юнайтед"га ўтиб, Жозе Моуриньо жамоасида тўп суришни истамоқда.

Моуриньо ҳам бу футболчининг мухлиси ҳисобланади. Манчестерликлар ёзда Мюллер учун 120 миллион евролик таклиф билдириб, рад жавобини олган эди.

Томас Мюллер жорий чемпионатда 21 учрашувда атиги битта гол урди. Унинг ҳужумдаги шериги Роберт Левандовски эса 21 та гол муаллифи бўлди.

SPORTS.uz