Ана холос: Нагаевнинг жамоаси Европа лигасида иштирок этмайдиган бўлди

Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби келгуси мавсум Европа лигасида иштирок эта олмайдиган бўлди. Бу ҳақда ҚФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Боиси, Сертификатлаш комиссияси чимкентликларга “Футбол клублари ва УEФА турнирларида иштирок этадиган жамоаларни молиявий фейр-плей  борасида сертификатлаш”да муаммоларга учради ва сертификат берилмади.

Боиси, “Ордабаси” солиқ органлари ва ижтимоий фондлар олдидаги кредиторлик қарзларини вақтида ёпмаган. Шунинг учун, мазкур жамоанинг ўрнини бу борадаги барча талабларни бажарган “Тобол” жамоаси эгаллайдиган бўлди.

Кўстанайликлар келгуси мавсум Европа лигаси саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!