457

ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар бугун бўлиб ўтадиган Франция чемпионатининг 7-туридан ўрин олган “Монпелье”га қарши ўйин қайдонмасига ҳам киритилмади.

Бундан аввалроқ бразилиялик футболчида кичик жароҳат борлиги ва шу боис ушбу баҳсни ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Неймар чемпионатнинг ўтган турида “Лион”га (2:0) қарши баҳсда жамоадоши Эдинсон Кавани билан майдонда можаро келтириб чиқарган эди.

Sports.uz 2018