Ана холос! Ўтган йили Алвешни сотиб олган "Ювентус" бу сафар "Барселона"ни етакчисидан айримоқчи

23 май,2017, 16:20 834

Ана холос! Ўтган йили Алвешни сотиб олган

Туриннинг “Ювентус” клуби раҳбарияти жамоага “Барселона” етакчиларидан бири ҳисобланган Андреас Иньестани жалб этишни режалаштирмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, агар 33 ёшли футболчи каталонияликлар билан амалдаги шартномасини узайтирмаса, у ҳолда “кекса синьора” испаниялик тажрибали футболчини сотиб олишга уриниб кўради.

Эслатиб ўтамиз, Иньестанинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар имзоланган ва ҳозирча томонлар янги битим ҳақида музокаралар бошлашмаган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.