Ана холос! Ўзбекистон кубоги финалига кириш бепул

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Кубогининг финал ўйини 4 декабрь, душанба куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. “Локомотив” ва “Бунёдкор” майдонга тушадиган учрашув соат 15:00да бошланади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Профессионал Футбол Лигаси билан ҳамкорликда кубок финалини байрамона тарзда ўтказиш мақсадида ўйиндан олдин мусиқий шоу-дастур ўтказишни режалаштиряпти.

Ўзбекистон Кубоги–2017 финалида “Бунёдкор” стадиони тўлиши кутилмоқдами?

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, ҳал қилувчи беллашувга кириш бепул бўлади.  

«Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги финални Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари бўлган ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Мазкур ўйинда Муҳаммад Абдулла Ҳасан бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда Муҳаммад Ҳасан Абдулла ал-Маҳри ҳамда Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади ёрдам беради. Тўртинчи рефери вазифаси Аммар Али Абдулла ал-Жунайбийга юклатилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!