Ана холос! Ўзил бугун "Челси"га қарши баҳсда майдонга тушмайди

Бугун Англия премьер-лигасининг 5-турида мухлислар “Челси” ҳамда “Арсенал” жамоалари иштирокидаги Лондон дербисининг гувоҳи бўлишади.

Mirror нашрининг хабар беришича, “канонирлар” етакчиси Месут ўзил мушакларидаги жароҳати сабаб бугунги баҳсни ўтказиб юборади. Маълум бўлишича, германиялик футболчи жамоанинг кечаги машғулотларида ҳам иштирок этмаган.

Маълумот учун, Ўзил “Арсенал”га бундан аввал Европа лигаси доирасида “Кёльн”га қарши учрашувда ҳам ёрдам бера олмаган эди.

Эслатиб ўтамиз,  "Челси" ҳамда "Арсенал" жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!