Ана холос! ПСЖ президенти Унаи Эмерини жамоада олиб қолмоқчи

“Пари Сен-Жермен” клуби президенти Носир Ал-Хелаифи кеча бўлиб “Монако”га (3:0) қарши Лига кубоги финалидаги ғалабадан сўнг жамоа бош мураббийи Унаи Эмери тўғрисидаги турли ҳил миш-мишлар асоссиз экани ва раҳбарият ушбу мутахассисга тўлиқ ишонишда давом этиши ҳақида айтиб ўтди.

“Томас Тухель? Бизнинг мураббий – Унаи Эмери ва биз уни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Мен деярли ҳар куни ОАВларда турли ҳил номларни кўраман. Лекин, бизнинг мураббийимиз бу – Унаи. Жамоадагилар ҳам уни қўллаб-қувватламоқда", - дейди қатарлик бизнесмен.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Чемпионлар лигасида яна омадсизликка учрагач жамоа раҳбарияти клуб бошқарувига Йоахим Лёв ва Томас Тухелларнинг номзодларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!