
“Ана холос”! ПСЖдан йирик ҳисобда мағлуб бўлган “Барселона” Суареснинг апелляцияси борасида Лозаннага мурожаат қилди
Хабарингиз бор, бир неча кун олдин ЕЧЛ нимчорак финал дастлабки ўйинида Каталониянинг “Барселона” клуби Парижда ПСЖдан йирик 4:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу мағлубиятдан сўнг каталонияликлар яна Суареснинг апелляциясига қайтишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Испания ИФА Суареснинг дисквалификациясини ўринли деб қопти. Шунинг учун энди клуб вакиллари дисквалификацияси борасида Лозаннага мурожаат қилди.
Агар уругвайлик ҳужумчининг дисквалификацияси ҳал бўлса, Суарес Испания Кубоги финалида "Алавес"га қарши ўйинда майдонга тушади.
Фикрлар