Ана холос! Перу терма жамоаси футболчиси Фалькао билан тил бириктирганини тан олди

12 октябрь, 12:35 407

Ана холос! Перу терма жамоаси футболчиси Фалькао билан тил бириктирганини тан олди

Перу терма жамоакси ярим ҳимоячиси  Ренато Тапиа ЖЧ-2018 саралашининг сўнгги турида Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси Радамель Фалькао билан келишганини тан олди.

Қайд этиш лозимки, бундан аввалроқ Перу ҳамда Колумбия терма жамоалари мундиал йўлланмасини қўлга киритишлари учун атайин дуранг ўйнаганликлари ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Биз бор эътиборимизни ўйинга қаратган эдик. Оҳирги 5 дақиқада колумбияликлар бизнинг олдимизга кела бошлашди. Боиси, улар қолган учрашувларда қандай ҳисоблар қайд этилаётганлигидан хабардор эдилар. Шундан сўнг ўйинда нима бўлиши керак бўлса, шу бўлди. Фалькао билан шахсан ўзим гаплашдим ва у менга шундай қилинса ҳар иккала терма жамоа ҳам жаҳон чемпионатига йўл олишини айтди”, - дейди Тапиа Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган Перу ҳамда Колумбия терма жамоалари ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобида якунланган эди. Натижада эса 27 очко тўплаган Колумбия терма жамоаси 4-ўринни эгаллаб тўғридан-тўғри мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Перу 26 очко билан 5-ўринни эгаллади ва қитъалараро плей-оффда Янги Зелландия терма жамоасига қарши кураш олиб борадиган бўлди. Ачинарлиси, 26 очко тўплаган Чили терма жамоаси тўплар нисбатига кўра гуруҳда 6-ўринга тушиб кетди ва жаҳон чемпионати йўлланмасидан маҳрум бўлди.