Ана холос! "Реал" "Барселона"дан нақд 16 очко ортда қолиб кетди

Аввал хабар берганимиздек кеча Испания Ла Лигасининг 18-туридан ўрин олган бир қатор баҳслар бўлиб ўтди.

Ҳусусан, шу куни пешқадам “Барселона” ўз майдонида “Леванте”ни 3:0 ҳисобида таслим этган бўлса, “Сельта” меҳмони бўлган “Реал” 2:2 ҳисобида жанговор дуранг қайд этди.

Эътиборлиси, ушбу турдан сўнг “қироллик клуби” мусобақа пешқадами ҳисобланган “Барселона”дан нақд 16 очкога ортда қолиб кетди. Аниқроғи, каталонияликлар кечаги баҳсдан сўнг ҳисобидаги очколари сонини 48тага етказиб олган бўлса, мадридликларда ушбу кўрсатгич 32тани ташкил этади. Зидан шогирдлари айни дамда мусобақа жадвалида”Атлетико” (39) ҳамда “Валенсия” (37) жамоаларидан сўнг 4-поғонада боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!