Ана холос! "Реал" Коутиньони "Барселона"дан тортиб олмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “қироллик клуби” вакиллари бу масала юзасидан аллақачон мерсисайдликлар билан боғланишган. Унга кўра “Реал” 25 ёшли бразилиялик футболчини жорий мавсум якунлангач ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Ўз навбатида Коутиньо учун “Барселона” ҳам жиддий кураш олиб бормоқда. Каталонияликлар Бразилия терма жамоаси аъзосини сотиб олишни жуда ҳам исташмоқда ва улар бу ишни қишки трансферлар чоғидаёқ амалга оширишмоқч.

Маълумот учун, Коутиньонинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!