Ана холос: "Реал" Роналду борасида юқорига арз қилмоқчи

18 август, 09:06 791

Ана холос:

Мадриднинг “Реал” клуби Криштиану Роналдунинг 5 ўйинлик дисквалификацияси юзасидан энди спорт ишлари бўйича Испания интизом қўмитасига мурожаат этмоқчи.

Мадрид клуби дисквалификациянинг юмшатилишига эришмоқчи. Илгарироқ, Испания қироллил Футбол Федерацияси апелляцион қўмитаси мадридликлар томонидан билдирилган  апелляцияни рад этган эди.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Роналду Испания Суперкубоги учун “Барселона”га қарши кечган илк ўйинда бош ҳакам Рикардо Бенгоэчеани туртиб юборгани  учун 5 та ўйинга четлаштирилган эди.

Ушбу таъқиқ ўз кучида қоладиган бўлса, футболчи Ла лиганинг дастлабки 4 та турида иштирок этмаслиги аён бўлади.