Ана холос! Салах ўзини терма жамоага чақирмасликларини сўради

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салах Миср терма жамоаси бош мураббийи Эктор Куперга илтимос билан мурожаат қилди.

Liverpool Echo нашри тарқатган хабарга кўра Салах терма жамоа мураббийидан ўзини ЖЧ-2018 саралашининг сўнгги ўйинига жалб этмаслигини сўраган. Таъкидлаш лозимки мисрликлар сўнгги турни сафарда Гана терма жамоасига қарши ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган турда Конго термасини 2:1 ҳисобида таслим этган Купер шогирдлари ЖЧ-2018 йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!