Ана холос! Шармандаликка чидолмаган Вератти ПСЖдан кетмоқчи

14 март,2017, 10:30 827

Ана холос! Шармандаликка чидолмаган Вератти ПСЖдан кетмоқчи

Италиялик футболчи Марко Вератти ёзда ПСЖдан кетишни режалаштирмоқда. Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича 24 ёшли ярим ҳимоячи агенти Донато ди Камплидан ўзига янги жамоа топишни сўраган.
Вераттининг бирдан бундай қарорга келишига ПСЖнинг "Барселона"га шармандали тарзда мағлуб бўлгани ва Чемпионлар лигасидан чиқиб кетгани сабаб бўлган. Таъкидлаш керакки Марконинг хизматларига айнан "Барселона" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.


Маълумот учун, Италия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум жами 31та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Вераттининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.