Ана холос! Собиқ "Реал" футболчисининг "Барселона"га ўтиши деярли аниқ

12 август, 13:15 2375

Ана холос! Собиқ

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария “Барселона”га кўчиб ўтиши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра  аргентиналик футболчи каталонияликларнинг жорий ёзги трансферлар даврида аниқ амалга ошириши мумкин бўлган харидлари қаторида бўлиб турибди.

Таъкидлаш лозимки, “кўк-анор ранглилар” айни дамда “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ҳамда “Боруссия” Дортмунд ҳужумчиси Усмон Дембелелар билан ҳам музокаралар олиб бормоқда. Бироқ, уларнинг бу борадаги ишлари ҳозирча кўнгилдагидек эмас.

Берилган маълумотларга кўра Париж клуби ўзида қанот футболчилари етарли бўлгани боис ди Марияни сотишга қарши эмас. Бироқ, Неймарнинг трансферидан сўнг клублар ўртасидаги муносабат унчалик яхши эмас.