789 0
 

Аралаш жанг санъатлари устаси Конор Магрегор шу йилнинг 26 август куни Лас-Вегас шаҳрида енгилмас профессионал боксчи Флойд Мэйвезер билан бокс қоидалари асосида жанг қилади.

Мэйвезер ва Макгрегор мисли кўрилмаган даромадга эга бўлади

UFC раҳбари Дэна Уайт Конорнинг ғалабасига ишонмаяпти ва Макгрегорнинг мағлубияти аралаш жанг санъатлари оламига салбий таъсир ўтказа олмаслигини таъкиламоқда.

- Мағлубият Конорнинг фаолиятига ҳам, UFC оламига ҳам таъсир қилмайди, - деди Уайт. - Магрегор аралаш жанг санъатлари устаси бўлганига қарамай, дунёнинг энг зўр боксчисига қарши рингга чиқмоқда. Бу Конорнинг номига доғ туширмайди, аксинча унинг фойдасига ишлайди.

Дэна Уайт жангда қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар мухлислар Конор Магрегорни ҳурмат қилишда давом этишига ишонмоқда.

SPORTS.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98