Ана холос! Венгер “Реал”да Зиданнинг ўрнини эгаллайди

3 апрель, 16:40 1182

Ана холос! Венгер “Реал”да Зиданнинг ўрнини эгаллайди

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер мавсум якунлангач “Реал”га ўтиши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес агар “Реал” Ла Лига ёки ЕЧЛда ғолиб чиқа олмаса жамоанинг айни дамдаги устози Зинедин Зиданни истеъфога чиқариши мумкин. Бу ҳолатда галлактикослар бошқарувини Арсен Венгер қўлга олиши мумкин.

Юқоридаги манбаа “Реал” раҳбарияти жамоада бир қатор ютуқларни қўлга киритганига қарамай Жозе Моуринью ва Карло Анчелотти каби мутахассисларни ўз лавозимидан озод этганлигини қўшимча қилиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Венгер бундан аввалроқ ўзининг ПСЖ билан ҳеч қандай музокаралар олиб бормаганини таъкидлаган эди.