Ана холос! Хитой – Ўзбекистон ўйини жонли намойиш этилмайди

 

Маълумки, 31 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Хитой терма жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Ушбу ўйин тўғридан-тўғри мундиал йўлланмасини қўлга киритиш йўлида ўзининг долзарблиги билан аҳамиятли саналади.

31 август куни соат 16:00 дан Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллик байрамига бағишланган тадбир бошланади. Хитой – Ўзбекистон ўйини эса Тошкент вақти билан соат 17:00 га белгиланган.

Терма жамоалар ўртасидаги учрашув "Спорт" телеканали орқали ёзиб олинган ҳолда, байрам тантаналари тугаши билан (соат 18:30 ларда) эфирга узатилиши режалаштирилган, деб ёзади "Ўзбекистон 24" телеканали расмий сайти. 

"Эслатиб ўтиш керак, эфир вақтига ўзгартиришлар ҳам киритилиши мумкин", - дейилади "Ўзбекистон 24" хабарида. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!