Ана холос! Япония Ўзбекистон дарвозасига битта аниқ зарба берди холос

Хитойда ўтказилаётган U-23 терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионати плей-офф босқич ўйинлари ҳам старт олди. Бугун ушбу босқичда Япония – Ўзбекистон қарама-қаршилиги бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз чемпионатнинг амалдаги ғолиби Япония дарвозасига жавобсиз 4 та гол уриб, йирик ғалабани қўлга киритди.

Эътиборли томони, японияликлар Ўзбекистон дарвозаси томон битта аниқ зарба берди холос! Қолганлари ноаниқ кўриниш олди. Ҳамюртларимиз эса 6 бор рақиб дарвозасини аниқ зарбе берди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!