Анастасия Кузминага ҳеч ким ета олмади

Франциянинг Анси шаҳрида баитлон бўйича жаҳон кубоги учинчи босқич баҳслари бошланди. Унда хотин-қизлар ўртасида баитлоннинг спринт пойгаси ўтказилди

7,5 км масофага ўтказилган пойгада Словакия шарафини ҳимоя қилган Анастасия Кузмина олтин медални қўлга киритди. Германиялик Лаура Дальмайер эса кумуш, украиналик Вита Семеренко бронза медаль билан тақдирланди.

Жаҳон кубогида финляндиялик Кайса Макаряйнен 223 очко билан умум ҳисобда биринчи поғонада бормоқда.

Эртага мусобақада эркаклар 10 км масофага спринт пойгаси бўйича куч синашади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!