Анчелотти: “Бавария” “Хоффенхайм”нинг ўйинидан ҳайратда қолди

5 апрель, 10:35 429

Анчелотти: “Бавария” “Хоффенхайм”нинг ўйинидан ҳайратда қолди


“Бавария” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “Хоффенхайм”га (0:1) қарши Германия чемпионати 27-туридаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Хоффенхайм”ни ажойиб ғалаба билан табриклайман. Биз рақибнинг ўйин услубидан бироз ҳайратландик ва ҳимояда яхши ўйнай олмадик. Биринчи бўлимни ёмон ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса бироз ҳужумкорлигимиз ошди. Бизда ҳисобни тенглаштириш учун имконият бор эди. Аммо баъзан гол ура олмайдиган вақтлар ҳам бўлиб туради, – дейди Анчелотти.

bayern_hoffenheim

Эслатиб ўтамиз, бу билан “Хоффенхайм” жамоаси ўз тарихида илк марта мюнхенликларни мағлубиятга учратди.